II гуруҳ ногирони ойлик иш ҳақидан даромад солиғи тўлашдан озод этилганми

Янги таҳрирдаги Солиқ кодексининг 380-моддасига асосан, болаликдан ногиронлиги бўлган шахслар, шунингдек I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар қисман, яъни даромадлар қайси🗓 ойда олинган бўлса, ўша ойда ҳар бир ой учун меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг (ПФ-5723-сонли Фармонга мувофиқ 634 880 сўм) 1,41 баравари (634 880*1,41=895 180,8 сўм) миқдоридаги даромадлар бўйича жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғидан озод этилади. Бунда, ушбу имтиёз пенсия гувоҳномаси ёки тиббий-меҳнат эксперт комиссиясининг маълумотномаси асосида берилади.

Отзывы

Контакты